АсосийJamiyat

"Даракчи" нашри ва "darakchi.uz" сайтига Президентнинг Бухорога ташрифини жойидан ёритиш ҳуқуқи берилди

'"Даракчи" нашри ва "darakchi.uz" сайтига Президентнинг Бухорога ташрифини жойидан ёритиш ҳуқуқи берилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, эртага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига боради. Ушбу расмий ташрифни ёритиш ҳуқуқи давлат ОАВлари қаторида "Даракчи" нашри ва "darakchi.uz" сайтига ҳам берилди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Президентнинг Фарғона вилоятига бўлган ташрифини жойидан туриб ёритиш имкони Ўзбекистондаги 5 та нодавлат нашрга берилган эди. Энди улар қаторига "Даракчи" ҳам қўшилди. 

Эртага кутилаётган давлат раҳбари ташрифи билан боғлиқ энг муҳим воқеа ва янгиликларни  тўғридан-тўғри сайтимиз  орқали кузатишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар