АсосийJamiyat

Ўзбекистонда чақалоқ савдосига оид жиноятлар кўрсаткичи ҳамон юқорилигича қолмоқда

'Ўзбекистонда чақалоқ савдосига оид жиноятлар кўрсаткичи ҳамон юқорилигича қолмоқда'ning rasmi

Бугунги кунда айрим маҳаллий ижро ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарлари томонидан ходимларни ўз функционал вазифаларига кирмайдиган меҳнат турларига мажбурий жалб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган бўлса-да, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолаётир. Хусусан, 2018 йилда содир этилган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг 38 фоизини чақалоқ савдоси ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 43 фоизга етган.  

2019 йилда одам савдоси жинояти билан боғлиқ келиб тушган 710 та мурожаатдан бор йўғи 94 таси, яъни 13 фоизи бўйича жиноят иши очилган.

Юқоридаги масалалар бугун, 17 июнь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг видеоконференцалоқа тарзидаги мажлисида муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар