АсосийDunyo

Тожикистон 1 июлдан Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклайди

'Тожикистон 1 июлдан Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклайди'ning rasmi

1 июлдан бошлаб Тожикистон Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан халқаро авиақатновларни қайта тикламоқчи. Тожикистонда коронавирусга қарши кураш бўйича штаб томонидан бу борадаги қабул қилинди, деб ёзмоқда Asia-Plus.

Маълум бўлишича мазкур рейсларга чиқиувчи йўловчилар соғлиғи ҳақида тиббий маълумотномага эга бўлиши керак.

Тожикистон Фуқаро авиацияси агентлиги Россия, Туркия ва Хитойга парвозларни ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқади ва коронавирусга қарши кураш штабига таклифлар беради.

Тожикистон 20 мартдан бошлаб мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча аэропортларини ёпган. Бироқ кейинроқ Тожикистон хориждаги фуқароларини олиб келиш учун чартер рейсларни амалга ошириши маълум бўлган.

Хитой билан авиақатновлар эса январь ойининг охирида тўхтатилганди. Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновлар 16 март куни тўхтатилган.

    Бошқа янгиликлар