АсосийJamiyat

Республикамизнинг 4 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

'Республикамизнинг 4 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5682 нафарни ташкил этмоқда.  

44 та янги касалланиш ҳолатлари аниқланган. Уларнинг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 5 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4131 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган. 1532 нафар бемор даволанмоқда. 

    Бошқа янгиликлар