Масжиддан ўғирлик содир этганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди, дея хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, 20 март куни соат 19.30 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 29 ёшли Жасур Ж. мурожаат қилиб, шахсий ҳужжатлари, 100 000 сўм, 110 АҚШ доллари ва мобиль телефони бўлган сумкасини ўғирлаган ғаразгўйни топишни илтимос қилди. Жасурнинг айтишича, у сумкасини масжидга кириш олдида қаровсиз қолдирган.
Мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган тезкор-қидирув чоралари давомида ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан гумонланувчининг шахси аниқланиб, муқаддам судланган 22 ёшли Хусниддин К. қўлга олинди.






