АсосийJamiyat

"Сариқ" тоифадаги ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилиши мумкин

'"Сариқ" тоифадаги ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Хусусан, «Яшил» ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди, буни «сариқ» ҳудудларда ҳам ташкил этса бўладими, деган саволга аниқлик киритилди.

Келтирилишича, ҳозирда олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланаётгани ва абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида “сариқ” ҳудудларда ҳам санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритилган.

Комиссиянинг “сариқ” ҳудудлардаги ўқув марказларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг, буни ташкил этиш мумкин бўлади. Ҳозирги пайтда “сариқ” ва “қизил” ҳудудлардаги ўқув марказларларида масофавий таълим ташкил этишни тавсия қиламиз, дея жавоб берилди.

    Бошқа янгиликлар