1

Сурхондарёлик фуқаро уйига келган таниши билан жанжаллашиб, унинг оёғига пичоқ санчди. Жабрланувчи вафот этди

ЖИНОЯТ 18.06.2020, 08:38
Сурхондарёлик фуқаро уйига келган таниши билан жанжаллашиб, унинг оёғига пичоқ санчди. Жабрланувчи вафот этди

Сурхондарё вилоятида икки кишининг жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Аниқланишича, 16 июнь кунитахминан соат 16.30 лар чамасида, туманнинг “Қуштепа” маҳалласида яшовчи К.Ж. уйида туманнинг “Боймоқли” маҳалласида яшовчи Й.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. 

 К.Ж. қўлидаги ошхона пичоғи билан Й.А. нинг ўнг оёғининг сон қисмига бир маротаба санчиши оқибатида, ўнг сон ўрта учлиги олди юзасидан санчиб кесилган жароҳати, сон артериясини узилиши, ўткир ташқи қон кетиши каби тан жароҳатлари олиб касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 июнь куни К.Ж. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1