Ижтимоий тармоқларда “Маданий меросларимиз таппидан иборат! Уят, тарихимизга бефарқ мутасаддилар” мавзуси остида танқидий хабар тарқалди.
Шунга кўра, “Қирқ қиз саройи” архитектура ёдгорлигидаги ҳолат Маданият вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида ушбу объектга бугунги кунга қадар қоровул қўйилмаганлиги оқибатида қаровсиз ҳолга келиб қолгани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги “Муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги 708-фармойишига асосан Сурхондарё вилоятидаги мавжуд 16 та зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойлар текин фойдаланиш ҳуқуқи билан уч томонлама ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун “Вақф фонди”га топширилган.
2019 йил 27 май куни “Вақф” хайрия фондига “Қирқ қиз саройи” архитектура ёдгорлигини реставрация ва консервация қилиш учун лойиҳа смета хужжатларини тайёрланиб, маданий мерос департаменти билан келишилган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилиши лозимлиги юзасидан хат юборилган эди. 2019 12 декабр куни “Қирққиз саройи” архитектура ёдгорлигида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш лозимлиги юзасидан иккинчи маротаба мурожаат хати киритилди.
2020 йил 15 июнь куни “Вақф” хайрия жамоат фондига 01-09-834 сонли хати орқали ёдгорликни ободонлаштириш юзасидан учинчи маротаба мурожаат хати йўлланганини маълум қиламиз






