Денов туманида 13 июнь куни тахминан соат 23.45 лар чамасида, туманнинг “Шамоли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1496-км.да, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи Ш.Й. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобили билан қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Узун тумани “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи А.У. бошқарувидаги "ЗИЛ" русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Натижада эса "Дамас" ҳайдовчиси Ш.Й. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 16 июнь соат 16.30 да, касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан 16 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.






