Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Канадада ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига мавжуд бўш иш ўринларини эълон қилди.
Канадада турли соҳаларда қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар таклиф этилади:
Эркаклар учун:
* Қурилиш ишларига (маляр, пайвандчи), иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Фермер хўжалиги ишларига, иш ҳақи – 1600-2500 $;
* Меҳмонхона ишларига, иш ҳақи – 2500-3000 $;
* IT мутахассиси, иш ҳақи – 3500-8000 $;
* Авточилангар, иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Маиший техника устаси, иш ҳақи – 2500-4000 $.
Аёллар учун
* Энагалик, иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Уй ишчиси, иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Кассир (ҳисобчи), иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Фермер хўжалиги ишларига, иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Гўзаллик салони ишчиси, иш ҳақи – 2500-3000 $;
* Мактабгача таълим муассасаси ишчиси, иш ҳақи – 2500-3000 $.
Тиббиёт соҳасида:
* Анестезиолог, иш ҳақи 3500-5000 $;
* Хирург, иш ҳақи 3500-6000 $;
* Кардиолог, иш ҳақи 3500-6000 $;
* Тиббиёт ҳамшираси (биродари), иш ҳақи 3500-4000 $.
Номзодлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:
* Хорижга чиқиш паспортининг электрон нусхаси;
* Резюме (CV) электрон нусхаси;
* Инглиз тилини билиш даражаси – камида IELTS 5.0 сертификати.
Танловда иштирок этиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тел: ☎️ (71) 202 33 55.
Изоҳ: иш ҳақи ўртача ойлик маоши миқдорида кўрсатилган. Ушбу маълумот Канададаги иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун эълон қилинмоқда.






