АсосийJamiyat

Халқаро рейслар очилмоқда, энди хорижга чиқиш учун коронавирусга тест топшириладими?

'Халқаро рейслар очилмоқда, энди хорижга чиқиш учун коронавирусга тест топшириладими?'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, 15 июнь санасидан бошлаб бир неча чет давлатларига чиқишга рухсат берилди. Четга чиқиш учун коронавирусга тест топшириш керакми? Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди. 

—  Хорижий давлатларга сафарга чиқишдан аввал ўша мамлакатда коронавирус инфекциясига нисбатан олиб бораётган сиёсат ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар билан танишиш зарур.

 Агар бораётган давлатда ушбу талаб мавжуд бўлса, лаборатория таҳлилидан ўтиб, тегишли маълумотномани олишлари керак бўлади.

    Бошқа янгиликлар