АсосийDunyo

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон автоҳалокатга учради

'Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон автоҳалокатга учради'ning rasmi

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг машинаси парламент биносидан чиқиб кетаётганда Лондон марказида автоҳалокатга учради.

Скй Невс хабарига кўра, сиёсатчининг ягуар русумли хизмат автомобилига ичида қўриқчилар бўлган Ранге Ровер русумли автомобиль келиб урилган, деб ёзди Ўзрепорт.  Воқеага намойиш иштирокчиларидан бирининг майдонга югуриб чиққани сабаб эканлиги айтилмоқда. Вазирнинг хайдовчиси қўққисдан машинанинг тўхташ педалини босгани сабабли унинг орқасидаги машина ҳам унга келиб урилган.  

Хабар қилинишича, автомобиллардан бирининг бампери бирозгина лат еган.  Жонсоннинг ўзи зарар кўрмади. Воқеа юзасидан текширув иши олиб борилиши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон аввалроқ коронавирусга чалинган, бир муддат аҳволи оғирлашиб,  тузалган эди. 

    Бошқа янгиликлар