АсосийJamiyat

Президент ва Бош вазирга йўлланган мурожаат ўрганилди

'Президент ва Бош вазирга йўлланган мурожаат ўрганилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда бир неча фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ва Бош вазир А.Арипов номига мурожаат йўлланган. Мурожаатда Урганч шаҳридаги 28-мактаб директорининг ходимлари билан судлашиб юрганлиги келтирилган.  

2020 йил март ойида директор И.Кабулова шу мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси М.Нурметова томонидан FACEBOOK ижтимоий тармоғида мактаб директорига нисбатан ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотларни тарқатиб, унга маънавий зарар етказганлиги учун судга шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Республикамиздаги эпидемиологик вазият тақозоси билан суд жараёнлари орқага сурилиб келаётган эди. Хоразм вилояти “яшил ҳудуд”га киритилганидан сўнг суд жараёнлари бўлиб ўтди ва жорий йилнинг 5 июнь куни суд якунига етиб, ўз қарорини эълон қилди.  

Суд қарорига кўра, даъвогар И.Кабулованинг жавобгар М.Нурметовага нисбатан маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. Жавобгар М.Нурметованинг қарши даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинди.  

Бундан ташқари, мактаб маъмурияти фуқаро Таня Ибрагимова билан суҳбатлашиш мақсадида уни аккаунтидаги манзили бўйича излаб, Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев номига сўровнома юборган. Урганч давлат университети ректоридан келган жавоб хатида эса Т.Ибрагимова исм-шарифли ўқитувчи мазкур университетда фаолият олиб бормаслиги маълум бўлган. Шунингдек, мактаб ота-оналари орасидан ҳам мазкур исм-шарифли фуқаро аниқланмади.

Мазкур мурожаатда келтирилган ўқитувчилар томонидан қўйилаётган электрон манзилдаги постларга Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилиб келинмоқда.

    Бошқа янгиликлар