Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувига Юнусобод туман Маъмурий судининг 2020 йил 19 май кунги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Абдувалиевдан ундирувчи Н.Бурҳонов фойдасига 27 млн. 219 минг 063 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2020 йил 8 июнь куни келиб тушган.
Шу куни ижро иши қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун томонларга юборилган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, 2020 йил 11 июнь куни 27.219.063 сўм етказилган моддий зарар пул маблағлари фуқаро Н.Бурҳоновга тўлиқ ундирилиб берилди. Ижро ҳужжати "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 41 моддаси 1-бандига асосан, ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланди.






