АсосийDunyo

Европада шифокорлар шарафига ҳайкал ўрнатилди

'Европада шифокорлар шарафига ҳайкал ўрнатилди'ning rasmi

Куни кеча Латвиянинг Рига шаҳрида Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ҳодимлари шарафига атаб ҳайкал ўрнатилди.

Латвия халқи, Латвия ва бутун дунёдаги тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемияси даврида фидокорона хизмат қилганлари учун миннатдорчилик сифатида таниқли латвиялик ҳайкалтарош томонидан тиббиёт ходимларига атаб ҳайкал ўрнатдилар. Сарф ҳаражатлар ҳайрия ҳисобидан амалга оширилган.

Олти метр баландликдаги ҳайкалда даволаш хонасидан эндигина чиққан ва кейинги сменасига тайёргарлик кўраётган аёл шифокор образи тасвирланган. Ростдан ҳам, сўнгги уч ой давом этган бутун дунё карантин даври одамлардаги шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа тиббиёт ходимларига бўлган фикрини тамоман ўзгартирди. Кўпчилик ҳаётларида биринчи марта тиббиёт ходимларининг инсонлар ҳаётида нақадар муҳимлигини англадилар.

    Бошқа янгиликлар