АсосийJamiyat

Муҳокамаларга сабаб бўлган 110-йўналиш автобусидаги ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ муносабат билдирди

'Муҳокамаларга сабаб бўлган 110-йўналиш автобусидаги ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ  муносабат билдирди'ning rasmi

Карантин даврида жамоат транспортида риоя этилиши бўйича талаблар жорий этилганидан хабарингиз бор. Ушбу талабларнинг бир қисми ташувчи сифатида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ зиммасига юклатилган бўлса, қолган қисми бевосита йўловчилардан талаб этилган. Мазкур талабларни ижроси бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан барча ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай тўғридан-тўғри йўловчилар томонидан карантин қоидалари бузилиши сезиларли даражада кузатилмоқда. Бу эса ижтимоий тармоқларда айрим йўналишлардаги тирбанд автобуслар суратлари салбий талқинда намойиш этилмоқда. Бу ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ муносабат билдирди. 

"Шу кунларда муҳокамаларга сабаб бўлган 110-йўналиш автобусидаги ҳолат шулар жумласидандир. Маълумот сифатида айтиб ўтамизки, ушбу йўналишда барча автобуслар белгиланган жадвал асосида хизмат кўрсатмоқда. Яъни, 110-автобус йўналишида 10 та автобус 15 дақиқа оралиқ вақти билан мунтазам ҳаракатланмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсоннинг саломатлиги аввало ўзи учун муҳим ва у ўз соғлиғига биринчи ўринда жавобгар. Шундай экан сиз кутган автобусда тирбандлик бўлса, кейинги автобусни кутиб йўлингизни саломатлигингиз учун хатарсиз давом эттиришингизни сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар