Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари савдо нуқталарида қалбки “Концентрат пищевой«Домашний бульон Роллтон®”маҳсулоти сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда "Даракчи"га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг бошида “SunechoLimited” чет эл компанияси “РОЛЛТОН” савдо марказининг эгалик ҳуқуқи эгаси сифатида бир қатор давлат органларига қилган мурожаатида мамлакатимизда чакана савдода сохта маҳсулот, озиқ-овқат концентратидан тайёрланган Роллтон (“Концентрат пищевой “Домашний бульон Роллтон”” ) борлигини маълум қилди.
Давлат солиқ қўмитаси “РОЛЛТОН” савдо маркасининг қалбаки маҳсулотларини сотиш фактларини аниқлаш бўйича ишни ўрганиш жараёнида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига хат юборди.
“Концентрат пищевой«Домашний бульон Роллтон®”” қалбки маҳсулотларини ўрганиш давомида ушбу маҳсулот Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари савдо нуқталарида сотилаётганлиги аниқланди.
Қалбаки маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир:
- кесиш чизиғи нотўғрилиги;
- қадоғидаги расмнинг сифатсизлиги;
- қадоғида берилган «Халол» белгиси мос келмаслиги;
- қалбакилаштирилган маҳсулотларни қадоқлашда кўрсатилган оғирлик (100г.) асл маҳсулотнинг оғирлигига (90 г.) мос келмаслиги;
- сифатсиз қадоқлангани.






