АсосийJamiyat

Фарғонада "Nexia" ҳайдовчиси машина орқасида турган болани уриб кетди. Бола вафот этди

'Фарғонада "Nexia" ҳайдовчиси машина орқасида турган болани уриб кетди. Бола вафот этди'ning rasmi

16 июнь куни фуқаро А.И. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Лоғон МФЙ ҳудудида орқа томонга ҳаракатлантириб, автомашина орқасида бўлган пиёда вояга етмаган Р.М.ни уриб юбориши оқибатида Р.М. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг!" - дейилади хабарда. 


 

    Бошқа янгиликлар