Сал аввал Шайхонтоҳур туманида ҳаракатланиб кетаётган камазнинг портлаб кетгани акс этган видео ва воқеа юзасидан бирламчи маълумот берилган эди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида қўшимча маълумот берди.
"18 июнь куни тахминан соат 06.00 да Тошкент халқа автомобиль йўлидаги «Дилшод» кафесининг ёнида «КамАЗ» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 38 ёшли Мунис И. йўл четида турган реклама устунига тўқнашган. ЙТҲ натижасида автомобиль салонида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи олинган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳодиса рўй берган вақтда реклам устуни ёнида тахминан 25-35 ёшли йигит бўлган, унинг шахси аниқланмоқда, ҳозирги маълумтоларга кўра унинг исми Достон. У ЙТҲ жойида олган жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига етказилди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.
ЙТҲ сабаби ўрганилмоқда. Марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз", - дейилади хабарда.






