АсосийJamiyat

Карантин даврида Тошкент шаҳрида нечта никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

'Карантин даврида Тошкент шаҳрида нечта никоҳ қайд этилгани маълум қилинди'ning rasmi

Коронавирус (Covid-19) инфекцияси тарқалишинг олдини олиш ҳамда аҳолига ўз вақтида ҳуқуқий хизматлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида ФҲДЁ бўлимлари ҳам ўз фаолиятини белгиланган эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда олиб боришмоқда. Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилган ҳолда, карантин даврида ФҲДЁ бўлимлари томонидан Тошкент шаҳрида 3270 та никоҳ қонуний қайд этилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими бош маслаҳатчиси Ш.ЭСАНОВА маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлигига ўтказилган.

Бунда ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига юклатилди.

Тошкент шаҳар ҳудудида жами 15 та ФҲДЁ органлари, шундан 11 та ФҲДЁ бўлимлари, 4 та никоҳ уйлари фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда янада қулайликлар яратилиб, хусусан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳланувчи шахслар томонидан, ҳаттоки дунёнинг чет давлатида туриб ҳам никоҳга кириш ҳақидаги аризаларни онлайн тартибда юбориш имконияти йўлга қўйилганлиги фуқароларга ҳар томонлама қулай бўлди. Бу ФҲДЁ бўлимидаги турли хил навбат кутишлардан холи ҳолда ёшларнинг никоҳни қайд этиш тайинланган муддатига етиб келишларини белгилайди.

 

    Бошқа янгиликлар