Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 10:20 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85 километрида ЙТҲ содир бўлди. Унда ҳайдовчи Х.Х. “Каптива” русумли транспорт воситасини “Гулистон-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи С.М. бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли транспорт воситасини қувиб ўтиши натижасида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
“Каптива” автомашинаси йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “Дамас” русумли ҳамда “Кобальт” русумли транспорт воситаларига, С.М. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси эса “Ауди-100” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси йўловчилари 1979 йилда туғилган А.Ж. ва 1982 йилда туғилган Қ.Қ. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.
“Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ҳадовчилар қувиб ўтиш қоидалари ва тезлик меъёрларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, деб огоҳлантирмоқда ИИБ ЙҲХББ.