1

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг коронавирусдан тузалиб кетишига ишонч билдириб, мактуб йўллади

СИЁСАТ 19.06.2020, 08:25
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг коронавирусдан тузалиб кетишига ишонч билдириб, мактуб йўллади

Аввал хабар қилганимиздек, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди. Ўзбекистон ПРезиденти Шавкат Мирзиёев Элбошига соғик тилаб, мактуб йўллади:

"Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Нурсултон Абишевич!

Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман.

Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир.

Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан.

Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан.

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1