1

Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди

ДУНЁ 18.06.2020, 12:16
Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, собиқ Президент айни пайтда ўзини ўзи изоляциялаш режимига ўтган. 

"Афсуски, охирги тест Элбошида инфекциянинг мусбат натижасини кўрсатди. Хавотирга ўрин йўқ", дейилади хабарда. 

Айни пайтда Нурсултон Назарбоев масофадан ишлаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, будан аввал Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда ва Қозоғистон парламентининг қуйи палата спикерида коронавирус аниқланган эди.

Маълумот учун: Қозоғистонда сўнгги бир кунда 335 киши коронавирусни юқтириб олган ва ҳозирга қадар умумий беморлар сони 15 877  нафарни ташкил этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1