АсосийJamiyat

Дўрмон йўлининг бир томони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

'Дўрмон йўлининг бир томони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди'ning rasmi

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида 19 июндан 5 июлга қадар  Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўлидан ўтган магистрал иссиқлик қувурини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан  Дўрмон йўли кўчасининг Зиёлилар ва  Мирзо Улугбек кўчалари кесишмаси оралиғидаги йўлнинг бир томонлама қатнов қисми автомобиллар ҳаракати  учун вақтинча ёпилади.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

"Ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз", -дейилади хабарда.  

«Тошиссиққуввати» ДУК  ноқулайликлар учун узр сурайди

    Бошқа янгиликлар