АОКА ҳузуридаги штабда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Хусусан, 5 июндан бассейнлар фаолиятига рухсат берилди. Бу билан "яшил" ҳудудда бемалол сув спорти билан шуғулланиш мумкинми, деган саволга аниқлик киритилди.
"Бассейнлар фаолиятига “яшил” ҳудудларда рухсат берилган бўлиб, бунда фақат ўша ҳудуддаги спорт таълим муассасаларининг ёш спортчилари машғулотлар олиб бориши мумкин.
Соғломлаштириш гуруҳлари ва аҳоли вакилларига эса хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, ҳозирча рухсат берилгани йўқ", -дея жавоб қайтарилди.






