АсосийДУНË

Қозоғистонда қайтадан қатъий карантин чоралари жорий этилмоқда

Қозоғистон ҳукумати  мамлакатда коронавирусдан зарарланганлар сони кескин ошиб кетиши...

'Қозоғистонда қайтадан қатъий карантин чоралари жорий этилмоқда'ning rasmi

Қозоғистон ҳукумати  мамлакатда коронавирусдан зарарланганлар сони кескин ошиб кетиши натижасида 20-21 июндан бошлаб қатъий карантин тартибини жорий қилиш ҳақида қарор қилган.

Унга кўра Нурсултон, Олма-ота, Караганда, Чимкент, Павлодар ва Экибастуз шаҳарларида:

*  барча савдо марказлари, дўконлар тармоғи, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо мажмуалари, бозорлар ёпилади;

* кафе, ресторанларга фақат очиқ ҳавода, кўча форматида ижтимоий масофа ва санитария талаблари асосида рухсат берилади;

*  жамоат транспорти ҳаракатланиши чегараланади;

*  ҳиёбон, боғ, пляж, аквапарк ва сайр учун мўлжалланган жойлар ёпилади;

*  фитнесс-клублар тўхтатилади.

Дам олиш кунлари Нурсултон шаҳрида автобуслар ҳаракатланмайди, Олма-отада оммавий тадбирлар қолдирилган. Лекин ҳали шаҳарлар ўртасида блок-постлар қайта тикланиши ва кириш-чиқиш қатъий назоратга олиниши маълум қилинмаган.

    Бошқа янгиликлар