АсосийDunyo

Лукашенконинг сайловлардаги асосий рақиби ҳибсга олинди

'Лукашенконинг сайловлардаги асосий рақиби ҳибсга олинди'ning rasmi

Беларус республикасининг молиявий тергов бўлими президентлик сайловларида Александр Лукашенконинг асосий рақиби саналмиш, Газпромбанк шўба корхонасининг собиқ рахбари Виктор Бабарикони сўроқ қилиш учун ҳибсга олди. Бу ҳақида унинг адвокатлари маълум қилдилар, деб ёзмоқда Узрепорт.

"Билишимизча, Бабариконинг машинаси тўхтатилган ва уларнинг тилида айтганда “сухбат учун” олиб кетилган", деди адвокат Александр Пилнченко журналистларга.

“Бу конституциявий ҳуқуқ бузилишининг қўпол кўринишидир” қўшимча қилди адвокат.

Номзод тарафдорларининг айтишича, ҳозирда Бабариконинг уйида тинтув ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий сиёсатчилар Бабарикони 26 йил давомида мамлакатда ҳукмронлик қилган Александр Лукашенкога жиддий рақиб деб ҳисоблашмоқда.

    Бошқа янгиликлар