1

Зиммамиздаги вакиллик масъулиятини хис қилмас эканмиз, ишимизда натижа бўлмайди — Танзила Нарбаева

СИЁСАТ 19.06.2020, 11:13
Зиммамиздаги вакиллик масъулиятини хис қилмас эканмиз, ишимизда натижа бўлмайди — Танзила Нарбаева

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси  Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида бўлиб ўтмоқда. Хабар берганимиздек унда  Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

"Бугун масъулият ва фидойилик ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Боиси, даврнинг ўзи олдимизга мураккаб ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Эскича ёндашувлар ва ишлаш услублари билан узоққа бора олмаймиз.

Биз – халқ вакиллари ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ишлашимиз, одамларимизни ташвишга солаётган масалалар ечими устида бош қотиришимиз керак. 

Ҳудудларга чиққанда кўряпмиз: муаммо кўп, одамларда саволлар тўпланиб қолган. Лекин ҳамма сенаторлар ҳам уларни эшитяпти, дея олмаймиз.

Биз ҳудудларга чиққанда ижро органлари ёки бошқа тузилмалар вакилларидан ишчи гуруҳ тузиб, муаммо ахтариб юрибмиз. Аслида ҳудудлардаги сенаторларимиз, депутатларимиз бизни “муаммолар портфели” билан кутиб олиши ёки марказдан ишчи гуруҳи келишини кутиб ўтирмасдан муаммоларни Сенат ёки маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритиб бориши керак эмасми?! Бунинг учун ваколатлар етарлику!

Ижтимоий тармоқларга кириб кўринг, ҳар куни бир муаммо бор. Ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади, лекин ўша жойдаги сенаторларимиз – жим. Ваҳоланки, юқоридаги каби муҳим масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессияларида ёки Сенат мажлислари муҳокамасига олиб чиқиш мумкин-ку! Зиммамиздаги вакиллик масъулиятини хис қилмас эканмиз, ишимизда натижа бўлмайди" дейди Танзила НАРБАЕВА ўз нутқида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1