АсосийJamiyat

Яна 74 бемор коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 4273 нафар бўлди

'Яна 74 бемор коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 4273  нафар бўлди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги  Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди, дея хабар берди ССВ.

Шундай қилиб, эндиликда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор  соғайди. Айни пайтда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан  378 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатимизда 5855 нафар касалликка чалинган беморларнинг 4273  нафари соғайди. Шифокорларимиз мамлакатимизнинг ўнта худудидаги даволаш муассасаларида коронавирус инфекциясидан қийналаётган беморларимизга керак муолажаларни кўрсатишмоқда.

    Бошқа янгиликлар