АсосийJamiyat

Бекободда сержант сувда оқиб кетаётган гўдакни кўриб қолиб, қутқариб олди

'Бекободда сержант сувда оқиб кетаётган гўдакни кўриб қолиб, қутқариб олди'ning rasmi

Cувга чўкаётган гўдак қутқариб қолинди, дея хабар қилмоқда ФВВ.  

2020 йил 18 июнь куни соат 11:10лар атрофида Тошкент вилояти Бекобод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хосёз” каналининг қирғоқбўйи ҳудудида Тошкент вилояти ФВБ Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчиси сержант Жасур Умирзаков сув ҳавзаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик ишларни олиб бораётган вақтда, каналда гўдак оқиб кетаётганлигини кўриб қолган.

Халоскор ҳеч ўйлаб ўтирмай, дарҳол ўзини сувга ташлаган. Гўдакни каналдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига топширган. Воқеа жойига чақиртирилган тез-тиббий ёрдам хизмати гўдакни шифохонага олиб кетган.

Ҳозирда болажоннинг соғлиғи яхши, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар