АсосийJamiyat

Расул Кушербаев Сенат томонидан рад этилган қонунни айрим идораларнинг ҳаракатларига нисбатан “салбий” сигнал дея баҳолади

'Расул Кушербаев Сенат томонидан рад этилган қонунни айрим идораларнинг ҳаракатларига нисбатан “салбий” сигнал дея баҳолади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун ўз ишини бошлаган Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рад этилди. Депутат Расул Кушербаев айни ҳолатга муносабат билдирди:

"Қонун рад этилишининг асосларида бир қатор камчиликлар келтирилишига қарамай, Сенатнинг ушбу позицияси сўнгги воқеалар фонида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини мухофаза қилишга масъул бўлган идораларнинг ҳаракатларига нисбатан “салбий” сигнал, деб тушунса ҳам бўлади.  

Сенат раисининг сўнгги вақтларда масъулларнинг ҳаракатлари сабаб  жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммоларга халқ вакилларининг эътибори сустлиги масаласидаги жиддий танқиди ҳам буни кўрсатиб турибди.

Нима бўлишидан қатъий назар халқ вакиллари юзлаб, керак бўлса минглаб кишилардан иборат "армия"га эга қайсидир идора ёки органнинг тарафида эмас, оддий инсонлар тарафида бўлиши лозимлигини вақтнинг ўзи яна бир бор кўрсатиб турибди. Шунда ўзаро баланс бўлади, ҳақиқатга етиб бориш имконияти ошади, бўлмаса акси: ҳақиқат “битта”да синади",  - дея мулоҳаза билдирган депутат. 

    Бошқа янгиликлар