ССВ хабарига кўра 2020 йил 19 июнь соат 23:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5946 (+26) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4273 (+74) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1654 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
19.06.2020 18:11
Коронавирус юқтирганлар 26 нафарга кўпайди. Уларнинг барчаси хориждан келган ва бемор билан мулоқотда бўлган






