АсосийJamiyat

Сурхондарёда икки "Нексия"нинг тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди

'Сурхондарёда икки "Нексия"нинг тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди'ning rasmi

Олтинсой туманида 17 июнь куни тахминан соат 16.30 ларда туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлининг 155-км.да, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи А.А. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашинаси билан “Бойсун-Денов” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи С.А. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиб тўқнашган. Натижада деновлик "Нексия" русумли автомашина ҳайдовчиси С.А. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан 17 июнь куни А.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар