АсосийDunyo

Милан ва Турин оқава сувларида коронавирус излари 2019 йилнинг декабрида бўлгани аниқланди

'Милан ва Турин оқава сувларида коронавирус излари 2019 йилнинг декабрида бўлгани аниқланди'ning rasmi

Италиялик олимлар Милан ва турин оқава сувларида коронавирус излари 2019 йилнинг декабрида бўлганини аниқлашди.

Италия Олий соғлиқни сақлаш институти мутахассислари 2019 йил октябридан 2020 йил февралигача тўпланган оқава сувларнинг 40 та намунасини ўрганиб чиққанидан сўнг ана шундай хулосага келишган.

«Икки хил лаборатория текширувидан сўнг 2019 йил 18 декабрда Милан, Туринда ва 2020 йил 29 январда Болоняда олинган сув намуналарида коронавирус РНКси бўлганлиги тасдиқланди», - деди институт вакили Жузеппина Ла Роса.

Бундан ташқари, ушбу шаҳарларнинг оқава сувларидан январь ва февраль ойларида олинган материалда вирус излари топилган. Тадқиқот натижалари Европада инфекциянинг тарқалиши хронологиясига шубҳа туғдиради, бу илмий жамоатчилик томонидан қабул қилинган.

Расмий маълумотларга кўра, Италияда биринчи марта юқтириш ҳолати январь ойида қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар