Британияда Саутгемптон университети олимлари коронавирусни мустақил даволаш учун мўлжалланган ингаляторни кашф этишди.
Таъкидланишича, қурилма касалликнинг эрта босқичида терапия учун мўлжалланган. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, агар COVID-19 вақтида даволанилса, ўта жиддий асоратларнинг олдини олиш мумкин.
Ингалятор ёрдамида экспериментал дори воситаси қўлланилади. Бемор нафас олганда дори ўпкага тушиб, иммун тизимнинг инфекцияларга қарши курашишига ёрдам беради. Олимларнинг айтишича, SNG-001 номли препарат дори ўрнида фойдаланилади. У майда чанг зарраларидан иборат бўлиб, ўпкага чуқур кира олади.
Тадқиқот чоғида ингалятор коронавируснинг илк аломатлари пайдо бўлгандан сўнг 72 соат давомида беморларга берилади.






