АсосийJamiyat

Эртага Москва ва Екатеринбургга чартер рейслар ташкил этилади

'Эртага Москва ва Екатеринбургга чартер рейслар ташкил этилади'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати  21 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар ҳақида эълон қилди.

✈Тошкент — Москва — Тошкент

✈Тошкент — Екатеринбург — Тошкент

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар