16 июнь куни, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Унда, шаҳарнинг “Чегара” маҳалласида яшовчи О.Р.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасига 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан 19 июнь куни О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






