АсосийJamiyat

Вирус билан касалланганлар сони ошди. Тошкент шаҳридан 9 нафар бемор аҳоли орасида аниқланган

'Вирус билан касалланганлар сони ошди. Тошкент шаҳридан 9 нафар бемор  аҳоли орасида аниқланган'ning rasmi

2020 йил 20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6119 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.  

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар