Мавсумнинг шу кунига қадар Тошкент вилоятида 7 нафар турли ёшдаги фуқаролар чўмилиш тақиқланган ҳудудларда чўмилиб, ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувда чўкиб кетиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Нуриддин Хакимджанов маълум қилади.
Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари томонидан 15 маротаба рейд ўтказилиб, 277 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқаролар қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилган. Шунга қарамасдан, туманнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида "Тошкент денгизи", дарё ва кўплаб сойлар, канал мавжуд. Шу боис, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади:
- очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
- тунги вақтда чўмилиш;
- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;
- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.






