АсосийJamiyat

Тошкентда ҳали 1 ёшга тўлмаган чақалоқ коронавирусни енгди

'Тошкентда ҳали 1 ёшга тўлмаган чақалоқ коронавирусни енгди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида эса 1 нафар, жами 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.

ССВ хабарига кўра, тузалганларнинг 5 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда бўлса, ёши кичиги 2020 йил туғилган чақалоқ.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2215,  мамлакатимиз бўйлаб эса 4290 нафарга етди. 

    Бошқа янгиликлар