АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қабулнинг биринчи кунида неча нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширгани маълум бўлди

'Ўзбекистонда қабулнинг биринчи кунида неча нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширгани маълум бўлди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 20 июндан  республика олий таълим муассасаларига 2020/2021 ўқув йилига учун ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди.

2020 йил 20 июнь соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 14 524   нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Шундан, таълим шакли бўйича:

*кундузги – 9 325 нафар;

* сиртқи – 4 933 нафар;

* кечки – 266 нафар.

 Ҳудудлар миқёсида:

* Тошкент шаҳри ва вилояти – 5 979 нафар;

* Aндижон вилояти – 1 546 нафар;

* Самарқанд вилояти – 1 412 нафар;

* Фарғона вилояти – 854 нафар;

 *Наманган вилояти – 815 нафар;

* Сурхондарё вилояти – 792 нафар;

* Қашқадарё вилояти – 617 нафар;

* Бухоро вилояти – 590 нафар;

* Навоий вилояти – 472 нафар;

* Сирдарё вилояти – 394 нафар;

* Қорақалпоғистон Республикаси – 360 нафар;

* Жиззах вилояти – 354 нафар;

* Хоразм вилояти – 339 нафар.

  Тиллар кесимида:

* ўзбек тилида – 12 011 нафар (82,7%)

*рус тилида – 2309 нафар (15,8%)

* қорақалпоқ тилида – 149 нафар (1,2%)

*бошқа тилларда – 55 нафар (0.3%).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

* Aндижон давлат университети – 844  нафар;

* Тошкент давлат педагогика университети -  736 нафар;

* Самарқанд давлат университети – 663 нафар;

* Наманган давлат университети – 550 нафар;

* Термиз давлат университети – 532 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар