Аввал хабар қилинганидек, 24 июнь куни Москвада Ғалаба паради бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бориши кутилмоқда. Шунингдек, тадбирда ўзбек ҳарбийлари иштирок этиши маълум қилинди.
18 июнда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазият сабаб Москвадаги ушбу парадга кела олмаслигини билдирган. Шунингдек, «РИА Новости»нинг хабар беришича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам коронавирус сабаб Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бора олмаслигини маълум қилган, дея ёзди Дарё.






