2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолати 63 тага ортган. Уларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган. 1907 нафар бемор даволанишда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.






