Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида содир бўлаётган ўзаро тортишувлар ва унинг ортидан пичоқбозликлар ҳақидаги турфа хабарлар тез-тез кўзга ташланмоқда.
Турли кўнгилсиз ҳодисалар ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Инспекторлар томонидан текшириш учун тўхтатилган транспорт воситаларини кўздан кечириш жараёнида автоуловда ҳар хил турдаги пичоқлар, бошқа ўткир тиғли мосламалар борлиги аниқланяпти.
Жумладан, Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ инспекторлари томонидан 5 кун давомида ўтказилган тадбирда 500 га яқин автотранспорт воситалари кўздан кечирилган бўлса, уларнинг 64 тасидан турли хил пичоқлар ва ўткир тиғли жисмлар борлиги аниқланган.
"Фуқароларнинг аксарияти гўёки «ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун» пичоқ олиб юрганлигини айтаётган бўлса, айримлари пичоқ ва жисмларни автомобилида нима учун олиб юрганлигини изоҳлаб ҳам бера олмайди" дейилади Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарида.






