АсосийJamiyat

Жорий ўқув йилида 6901 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

'Жорий ўқув йилида 6901 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди'ning rasmi

Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфини 451 053 нафар ўқувчи битириб чиққан бўлса, шулардан 6 901 нафари олтин ва кумуш медалларига лойиқ деб топилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бир гуруҳ иқтидорли битирувчиларнинг уйларига бориб,  олтин ва кумуш медалларни топширди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан битирувчиларга медаллар таълим муассасаларида тантанали равишда топширилиши лозим эди. Бироқ жорий йилда мамлакатимиздаги карантин ҳолатини инобатга олиб, барча ҳудудларда медаллар битирувчиларга карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда топширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рағбат 2019 йилдан буён ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида топширилади.

    Бошқа янгиликлар