Дубай сайёҳлар учун чегараларини жорий йилнинг 7 июлида очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати Твиттер тармоғи орқали маълум қилди, дея ёзди profile.ru нашри.
Бунда мамлакатга кирувчи сайёҳлар СОВИД-19 йўқлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлишлари ёки Дубай аэропортида тест топширишлари лозим бўлади.
Чет давлатларда қолиб кетган мамлакат фуқаролари эса 22 июндан бошлаб ўз юртларига қайтишлари мумкинлиги маълум бўлди.






