АсосийJamiyat

Мактабларда ўқувчилар учун тиббиёт ходимлари бириктирилади

'Мактабларда ўқувчилар учун тиббиёт ходимлари бириктирилади'ning rasmi

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали мактабларда ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш учун тиббиёт муассасалари томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилиши зарурлиги ҳақида эслатиб ўтмоқда. 

Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.

Бунда мактаб раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилиши зарур.  

 

    Бошқа янгиликлар