Ўзбекистонда айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазият эълон қилинди
Унга кўра, жами 6358 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган, 4377 (69%) нафар бемор тўлиқ соғайган, 1962 нафари даволанмоқда.
Даволанаётган беморларнинг касаллик даражасига кўра ҳолати:
🔸3 нафари — ўта оғир;
🔸15 нафари — оғир;
🔸125 нафари — ўрта оғир;
🔸1819 нафари — қониқарли ҳолатда.
🔸68 нафарида пневмония аниқланган.
Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 540 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Жумладан,
* уй шароитида — 36 655 нафар фуқаро;
* стационар шароитда — 22 885 нафар фуқаро карантинга олинган.
Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 600 та, эпид мавсум давомида 1 038 575 та тест синови ўтказилди.






