АсосийJamiyat

Андижондаги марказий байроқ нима сабабдан туширилганига аниқлик киритилди

'Андижондаги марказий байроқ нима сабабдан туширилганига аниқлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Андижондаги марказий байроқ нима сабабдан туширилган”и юзасидан мақола эълон қилинди 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

Байроқ матосига жиддий шикаст етганлигини инобатга олган ҳолда масъуллар томонидан байроқ пастга туширилган ва 2020 йил 20 июнь куни янги байроқ ўз жойига ўрнатиб қўйилган. 

2020 йил 19 июнь куни Андижон шаҳридаги марказий байроқ масъул мутахассислар томонидан пастга туширилган. Байроқни туширилишига асосий сабаб 18 июнь куни юз берган шамол оқибатида байроқ сим арқонга ўралиб, матога жиддий шикаст етганлиги маълум бўлган. 

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати Андижон шаҳридаги марказий байроқ туширилишидан ҳеч қандай мақсад кўзланмаганлигини ва аксинча матога жиддий шикаст етганлиги сабабли пастга туширилиб, унинг ўрнига янги байроқ қайта ўз жойига ўрнатилганлигини билдиради. 

    Бошқа янгиликлар