Сал аввал хабар қилганимиздек, ССВ Ипотека банкнинг Чилонзор филиали ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида маълум қилди.
Ипотека-банкнинг маълум қилишича, ушбу ходим ўз ҳисобидан меҳнат таътилида бўлган. Яқин вақт ичида у ишда бўлмаган ва бошқа ходимлар, шунингдек мижозлар билан алоқада бўлмаган.
Филиалнинг барча ходимлари Covid-19 вирусини аниқлаш бўйича тест топширмоқдалар.
Ипотека банкнинг Чилонзор филиали ўз фаолиятини барча карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда давом эттирмоқда, дейилади расмий хабарда.






